257 0

Олдин хабар бериб ўтганимиздек, Оқгул Омонмуродова Германияда давом этаётган турнирда иштирок этмоқда.

Кеча ҳамюртимиз соврин жамғармаси 60 00 АҚШ долларини ташкил этувчи турнирнинг саралаши иккинчи босқичида мезбонлар вакиласи Вивиан Хейзенга қарши кортга чиқди.

Биринчи сетни 3:6 ҳисобида бой берган Оқгул иккинчи сетни тай-брекда ютиб олди. Учинчи сетда  эса рақибасига имкон қолдирмади – 6:2. 

Шу тариқа 2 соат 1 дақиқа давом этган ўйинда қўлга киритилган иродали  ғалабадан сўнг Омонмуродова бугун асосий тўрнинг биринчи даврасида иштирок этади. Унга венгриялик Арн Грета рақибалик қилади.

Бундан ташқари ҳамюртимиз бугун шериги Валентин Иваненко билан жуфтлик баҳсларидаги юришини ҳам бошлайди.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98