Олий лига тўпурарлар баҳсида ким пешқадамлик қилмоқда?

19 октябрь,2017, 11:30 520

Олий лига тўпурарлар баҳсида ким пешқадамлик қилмоқда?

“Локомотив” аъзоси Марат Бикмаев Олий лига тўпурарлар рўйхатида 20 та гол билан яққол устунлик қилмоқдаю

Чемпионат тўпурарлари баҳсида якка пешқадам бўлиб турган 31 ёшли маҳоратли ҳужумчи 24- турда ҳам ўз ҳисобига гол ёздириб қўйишга муваффақ бўлди. Қуйида ПФЛ матбуот хизмати тақдим этган статистикани эътиборингизга ҳавола этамиз.

Бикмаев ҳозирга қадар урган голларининг 5тасини 11 метрли нуқтадан киритишга муваффақ бўлган. Тўпурарлар пойгасида иккинчи ўринда “Насаф” жамоасининг сербиялик ҳужумчиси Драган Черан бормоқда. Ушбу футболчи ҳозирча 13 марта рақиблари дарвозасини ишғол этишга эришди. Шулардан 3та гол пенальтидан киритилгани диққатга сазовордир.

3-4 ўринларни эса мос равишда “Бунёдкор” аъзоси Достонбек Ҳамдамов ва “Сўғдиёна” футболчиси Санжар Рашидов эгаллаб туришибди. Иккала футболчи ҳисобида ҳам 12тадан гол мавжуд.

Шунингдек, ортда қолган турда муваффақият қозонган “Металлург” ҳужумчиси Зоҳид Абдуллаев 11та гол уришга муваффақ бўлган.

Игорь Сергеев (“Пахтакор”) ва Иван Нагаев (“Бухоро”) ҳозиргача 10 мартадан рақиблар дарвозаларини ишғол этишди.

Тўпурарлар баҳси:

Футболчи

Жамоаси

Гол

Пенальтидан

1

Марат Бикмаев

Локомотив

20

5

2

Драган Черан

Насаф

13

3

3-4

Достонбек Ҳамдамов

Бунёдкор

12

 

3-4

Санжар Рашидов

Сўғдиёна

12

3

5

Зоҳид Абдуллаев

Металлург

11

 

6-7

Игорь Сергеев

Пахтакор

10

1

6-7

Иван Нагаев

Бухоро

10

4

8

Суҳроб Бердиев

Қўқон-1912

9

 

9-12

Баҳром Абдураҳимов

Насаф

7

 

9-12

Ҳумоюн Муртазоев

Машъал

7

 

9-12

Филип Раевац

Қўқон-1912

7

 

9-12

Игорь Таран

Шўртан

7

 

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.