Олимпиадада иштирок этган боксчини Мексикада отиб кетишди

7 сентябрь, 15:15 985

Ўхшаш хабарлар

Олимпиадада иштирок этган боксчини Мексикада отиб кетишди

Мексикалик собиқ боксчи Рауль Кастанеда Ла-Пас шаҳрида юз берган отишмалар оқибатида ҳалок бўлди. У айни дамда 34 ёшни қарши олган эди, дея хабар беради sport.es. Маълум бўлишича, спортчи бир неча марта ўқ отилган вақтда рулда бўлган. Кейин у бошқарувни йўқотиб, бошқа машинага бориб урулган. Воқеа жойидан тезда шифохонага етказилган, бироқ шифокорларнинг уринишлари бекор кетган.

Кастанеда сўнгги марта 2012 йил 7 июль куни рингга чиққан ва ҳамюрти Андрес Гарсияни очколар бўйича мағлуб қилган. Шундан сўнг у бир неча марта ўғирликда айбланиб, панжара ортида маълум вақт ўтириб чиққан. У профессиональ рингда 17 жанг ўтказиб, 15 ғалаба (8 нокаут) ҳамда 2 мағлубият қайд этган.

Эслатиб ўтамиз, Кастанеда 48 кг вазн тоифасида Афина Олимпиадасида иштирок этган ва 1/8 финалда россиялик Сергей Казаковга имкониятни бой берган.