689 0

Жанубий Кореяда оғир атлетика бўйича Осиё Кубоги ҳамда клублар ўртасида Осиё чемпионати бошланди.

Мазкур мусобақаларда терма жамоамиз шарафини -62 кгда Муҳаммадали Қахрамонов, - 77 кгда Сарвар Таштемиров, -85 кгда Суннат Ўсаров, Файзулло Набиев, -94 кгда Шодилбек Эргашев, Отахон Имомов, -105 кгда Акбар Жўраев, Александр Ли, хотин-қизлар ўртасида -48 кгда Махлиё Тоғоева, -58 кгда, Муаттар Набиева, Шаҳло Абдуллаева, -63 кгда Кумуш Файзуллаева, -69 кгда, Турсуной Жабборова, Манзура Мамасалиева,-75 кгда, Омадой Отақўзиева ҳамда -90 кгда Долера Давронова ҳимоя қилмоқда.

1

Мусобақаларнинг дастлабки кунги баҳсларида Ўзбекистон терма амоаси жаъзолари 9 медални қўлга киритди.

Осиё Кубоги ва клублар ўртасидаги Осиё чемпионатининг 56 килограмм вазн тоифасида Муҳаммадали Қахрамонов даст кўтаришда 111 килограммни, силтаб кўтаришда 145 килограммлик штангани кўтариб, умум ҳисобда 256 килограмм натижа билан олтита кумуш медалга сазовор бўлди. ( 3та кумуш Осиё Кубогида, яна 3 та кумуш клублар ўртасидаги қитъа чемпионатида).

Осиё Кубогининг хотин-қизлар ўртасидаги баҳсларда Махлиё Тоғоева даст кўтаришда 68 килограммни, силтаб кўтаришда эса 87 килограммни,  умумий ҳисобда 155 килограммлик оғирликни бўй синдириб, бронза медални қўлга киритди.

 

 

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ. Бош муҳаррир: Ортиқов Шаҳобиддин.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98