ОФК раҳбари ЎФФ президенти этиб сайланган Умид Аҳмаджоновга табрик йўллади

12 сентябрь, 16:51 474

ОФК раҳбари ЎФФ президенти этиб сайланган Умид Аҳмаджоновга табрик йўллади

Осиё Футбол Конфедерацияси (ОФК) президенти Салмон бин Иброҳим ал-Ҳалифа Ўзбекистон Футбол Федерацияси президенти этиб сайланган Умид Аҳмаджоновга табрик мактубини йўллади. Бу ҳақда ЎФФ расмий сайти хабар бермоқда. 

- Ҳурматли президент! Ўзбекистон Футбол Федерациясининг бугун бўлиб ўтган конференциясида бир овоздан президент этиб сайланганингиз билан табриклайман. Сизнинг президент этиб сайланганингиз Ўзбекистон футбол оиласининг сизга бўган садоқати ва ишончи намунасидир. Ишонаманки, сиз мамлакатингизда футбол ривожи учун сезиларли ҳисса қўша оласиз. Ўзбекистонда футболни ривожлантириш учун мен ва ОФК сизни қўллаб-қувватлашга доим тайёр. Сиз билан яқин келажакда кўришамиз деган умиддаман, – дейилади ОФК президенти мактубида.