2714 0

Аввал хабар берганимиздек аралаш яккакурашларда муваффақиятли фаолият олиб бораётган ҳамюртимиз Нурсултон Рўзибоев ўзининг навбатдаги жангини бугун Россиянинг Екатеринбург шаҳрида ўтказди.

Ушбу тўқнашувда Нурсултонга чеченистонлик Жангчураев Ахмат рақиблик қилди. Мазкур жангнинг 1-раундида ҳамюртимиз рақибини нокаутга учратди ва навбатдаги ғалабани қўлга киритди.

Қуйида ушбу жангнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Энди Нурсултон 22 ноябрь куни Бишкек шаҳрида бўлиб ўтадиган “WEF GLOBAL 10” турнирида иштирок этиш учун Қирғизистонга йўл олади. Мазкур мусобақада у мезбонлар вакили Ерболот Оморзаков билан куч синашади.