Нурсултон Рўзибоев 5 кунда иккита жанг ўтказади

859

Нурсултон Рўзибоев 5 кунда иккита жанг ўтказади

Аралаш яккакурашларда муваффақиятли фаолият олиб бораётган ҳамюртимиз Нурсултон Рўзибоев ўзининг навбатдаги жангини 18 ноябрь куни Россиянинг Екатеринбург шаҳрида ўтказади. Ушбу тўқнашувда Нурсултонга чеченистонлик Жангчураев Ахмат рақиблик қилади.

Шундан сўнг спортчимиз 22 ноябрь куни Бишкек шаҳрида бўлиб ўтадиган “WEF GLOBAL 10” турнирида иштирок этиш учун Қирғизистонга йўл олади. Мазкур мусобақада у мезбонлар вакили Ерболот Оморзаков билан куч синашади.

Шунингдек, ўша куни бу турнирда яна бир ҳамюртимиз Мурод Хантураев ҳам ринга кўтарилади. У россиялик Константин Андрейцев билан тўқнаш келади.

Кечанинг асосий жангида эса қирғизистонлик Қиличбек Саркарбаев (9-2-0) ярим оғир вазн тоифасида WEF GLOBAL жаҳон чемпионлиги камари учун кечадиган жангда америкалик тажрибали жангчи Али “FLEX” Мухаммед (10-5-0) билан кураш олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, Нурсултон бундан ташқари 16 декабрь куни Грозний шаҳрида ўтказиладиган аралаш яккакураш жанг санъатлари бўйича "WFCA 44" турнирида ҳам иштирок этади.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.