Нурмагомедов - Фергюсонга: Вайсашни йиғиштир, ҳисоб-китобни тугатиб қўяйлик

11 август, 11:53 1211

Нурмагомедов - Фергюсонга: Вайсашни йиғиштир, ҳисоб-китобни тугатиб қўяйлик

UFCда фаолият юритаётган россиялик аралаш яккакурашлар жангчиси Хабиб Нурмагомедов Тони Фергюсонга мурожаат қилиб, камроқ гапиришни маслаҳат берган. Унинг сўзларига кўра, мухлислар жангни сабрсизлик билан кутмоқда.

Вайсашни йиғиштир, мухлислар кутмоқда, – деб ёзади Нурмагомедов ўзининг твиттер саҳифасида. – Бизнинг ўртамизда якунига етмай қолган иш бор.

Аввалроқ Нурмагомедов Фергюсонга қарши декабрда рингга чиқишдан бош тортган эди. Бунга у 100 кун тайёргарлик учун камлик қилишини сабаб қилиб кўрсатган.