Нокаутчи Шоҳжаҳон АҚШдаги илк жанги қачон бўлишини маълум қилди

9 август, 17:35 1517

Нокаутчи Шоҳжаҳон АҚШдаги илк жанги қачон бўлишини маълум қилди

Профессионал боксда ўнта жангининг барчасини нокаут билан якунлаган Шоҳжаҳон Эргашев фаолиятида бурилиш юз берадиган паллада турибди. Истеъдодли боксчимиз кўпчилик чарм қўлқоп усталари орзу қилган АҚШда фаолият кўртсатиш учун шартномага эга.

Аслида Шоҳжаҳон Эргашев 4 август куни мексикалик нокаутчи Хорзе Родригесга қарши жанг қилиши ва бу баҳс "Showtime" телеканали орқали намойиш этилиши керак эди.

Нокаутчи Шоҳжаҳон АҚШдаги жангга бормаслиги сабабини айтди

Бироқ, Шоҳжаҳон SPORTS.uz ахборот порталига қўлидан қилинган операциядан сўнг жароҳатдан ҳали тўлиқ қутилмаганини инобатга олган менежери Олег Богданов жангни қолдиришга қарор қилганини айтганди.

Энди боксчимиз қачон рингга қайтиши маълум бўлди. Шоҳжаҳоннинг SPORTS.uz ахборот порталига маълум қилишича, АҚШдаги биринчи жангини сентябрь ойнинг охирида ўтказиш бўйича иш олиб борилмоқда. Ҳамюртимиз АҚШда машҳур мураббий Абель Санчес билан ишлаш истагида. Айни пайтда Олег Богданов бу масалани ижобий ҳал қилиш учун музокара ўтказмоқда.

Маълумки, Абель Санчес амалдаги жаҳон чемпионлари Геннадий Головкин ва Мурат Гассиевни шуғуллантиради.

Шоҳжаҳон Эргашевнинг навбатдаги жангининг аниқ муддати ва рақиби ҳақидаги аниқ маълумотларни SPORTS.uz ахборот портали орқали билиб олинг!

SPORTS.uz