Навбатдаги можаро. Бухородаги Игор Бабаян (видео)

22 октябрь,2017, 09:30 5505

Навбатдаги можаро. Бухородаги Игор Бабаян (видео)

"Пахтакор"нинг навбатдаги сафар ўйини ҳам можароларсиз ўтмади. Олий лиганинг 23-турида Наманганда юзага келган кўнгилсиз ҳолат, 25-турда "Бухоро Спорт Мажмуаси"да ҳам содир этилди.

Бу гал матбуот анжуманидаги мухлислар эмас, балки стадион сухандони авжига чиқди. Гувоҳлар ҳам 15 ёки 20 киши эмас, балки 18 мингдан ортиқроқ инсон ушбу ноодатий вазиятнинг гувоҳи бўлишди. Шунингдек, учрашувни жонли эфирда намойиш этилганини ҳисобга олсак, бу сафарги кўнгилсиз ҳолат гувоҳлари сони бир неча мингни ташкил этади

Учрашув якунига етай деб қолган бир пайтда, меҳмонлар таркибида ҳаракат қилган Игор Сергеев ўз ўрнини Жасур Ҳакимовга бўшатиб берди. Ушбу вазиятда сухандон стадион бўйлаб Игор Сергеевни ИГОР БАБАЯН деб эълон қилди ва маҳаллий мухлисларнинг олқишларига сазовор бўлди.

Бу ҳолат майдонга тушаётган Жасур Ҳакимовнинг жаҳлини чиқарган бўлсада, Игор табассум билан майдонни тарк этди.

Қуйидаги видеода юзага келган вазиятни томоша қилишингиз мумкин.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.