“Насаф”га Сербиядан зўр легионер келади (фото)

1906

“Насаф”га Сербиядан зўр легионер келади (фото)

Қаршининг “Насаф” клуби янги мавсум олдидан ўз таркибини кучайтиришда давом этмоқда.

SPORTS.uz интернет ахборот порталига маълум бўлишича, сербиялик Славко  Лукич фаолиятини қаршиликлар сафида бошлашга  яқин турибди. У сўнгги йилларда Словакиянинг "Спартак Трнава" жамоасида тўп тепиб келаётган эди.

Маълумот учун, 28 ёшли ҳимоячи ўз вақтида Сербия U-19 ва Сербия U-21 термаларида ўйнаган. У асосан ўнг қанот ҳимоячиси позициясида тўп суради. Керак вақтларда эса марказий ҳимояда ҳам ўйнай олади. 

Қайд этиш жоиз, илгарироқ, Тожикистон терма жамоаси аъзоси – Жаҳонгир Алиев “Насаф”га ўтгани борасида хабарлар тарқалган эди.