Надаль «US Open» финалига чиқди

9 сентябрь, 12:34 328

Надаль «US Open» финалига чиқди

Тошкент вақти билан бугун тонгда «катта» дубулға” туркумидан ўрин олган сўнгги турнир – АҚШ очиқ чемпионатида финалчилар номи маълум бўлди.

Ярим финалнинг илк ўйинида ЖАР вакили Кевин Андерсон испаниялик Пабло Карреньо-Бустага қарши баҳс олиб борди. 2 соат 55 дақиқа давом этган беллашувда африкалик теннисчи 4:6, 7:5, 6:3, 6:4 ҳисобида ғалаба қозонди ва илк финалчига айланди.

Испаниялик машҳур ракетка устаси Рафаэль Надаль эса финал учун баҳсда аргентиналик Хуан Мартин дель Потродан 4:6, 6:0, 6:3, 6:2 ҳисобида устун келди.

Энди финалда Надаль Андерсон билан баҳс юритади.