Мухлислар Погбани МЮнинг август ойидаги энг яхши футболчиси деб топишди

1 сентябрь,2017, 20:55 304

Мухлислар Погбани МЮнинг август ойидаги энг яхши футболчиси деб топишди

Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби мухлислари жамоа ярим ҳимоячиси Поль Погбани ўтган август ойининг энг яхши футболчиси деб топишди.

Клуб расмий “Твиттери”да ёзилишича ишқибозларнинг 49% айнан франциялик футболчига ўз овозларини беришган. Погба бу борада Неманья Матич (39%) ва Фил Жонсларни (12%) ортда қолдиришга эришди.