Мурод Хонтураев ва Нурсултон Рўзибоев Бишкекда ғалаба қозонди

9 сентябрь,2017, 10:23 1103

Мурод Хонтураев ва Нурсултон Рўзибоев Бишкекда ғалаба қозонди

Хабарингиз бор, кеча Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳридаги Кожомкула спорт саройида тўққизинчи WEF Global Бутунжаҳон федерацияси турнири бўлиб ўтди.

Мазкур жангларда ўзбек спортчилари ҳам иштирок этди. 93 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Мурод Хонтураев мезбонлар вакили Асланбек Хасиков қарши рингга чиқиб, муддатидан олдин ғалабага эришди.

Шунингдек, WEF чемпионлиги учун кечган беллашувда Нурсултон Рўзибоев (84 кг) қирзиғистонлик Алманбет Нуралиев билан куч синашди. Қизиқарли ўтган жанг ҳамюртимизнинг ғалабаси билан якунига етди.