Моуриньонинг собиқ ёрдамчисига иш топилди

696

Моуриньонинг собиқ ёрдамчисига иш топилди

Англиянинг “Ноттингем Форест” клубига янги бош мураббий тайинланди. “Реал”да Жозе Моуриньога ёрдам бериб келган Айтор Каранка “Ноттингем” устозига айланди.

Клуб расмий сайтида ёзилишича, 44 ёшли мутахассис жамоа билан икки ярим йиллик шартнома имзолаган. Каранка “Реал”дан сўнг, “Мидлсбро” бош мураббийи бўлиб ишлаган ва 2017 йилнинг март ойида у ердан истеъфога чиқарилган эди.

Маълумот учун, “Ноттингем Форест” ҳозирда Чемпионшипда 14-ўринни эгаллаб турибди. Куни кеча эса улар Англия кубогида “Арсенал”ни мусобақадан чиқариб юборган эди.