Моуриньо "Челси" Матични МЮга сотганидан ҳайрон

13 август, 20:05 479

Моуриньо

“Манчестер Юнайтед” клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо “Челси” ўзининг тажрибали ярим ҳимоячиси Неманья Матични ашаддий рақибига қўйиб юборганидан ҳайратдалигини айтди.

“Мен одатда сотиб олиш мумкин бўлмаган футболчилар билан қизиқмайман. Матич борасида ҳам ҳудди шундай эди. Чунки, мен бу борада ҳеч қандай имкониятимиз йўқ эканлигини яхши биламан.

Қачонки мени чақиришиб, Матичнинг жамоамда тўп суришни истаётганлиги ҳақида айтишганида у МЮ учун жуда яхши футболчи эканлиги ҳақида ўйладим.

Жамоани ўтган мавсум қабул қилиб олганимда менга Матич сингари футболчи кераклиги ҳақида ўйлаганман. Бундай футболчилар саноқли ва Неманья уларнинг бири. Бунга эса ҳеч қандай шубҳам йўқ.

Матичга кўникиши учун вақт керак эмас. Чунки, у премьер-лигага энди келган ёш футболчи эмас.

У ўтган ҳафта 29 ёшни қарши олди ва айтишим мумкинки у яна камида беш йил премьер-лигада бемалол тўп сура олади”, - дейди португалиялик мутахассис Mirror нашрига берган интервьюсида.