Мончи: "Атлетико" "Рома" учун "Челси"дан кўра хавфлироқ

12 сентябрь,2017, 10:40 223

Мончи:

Римнинг “Рома” клуби спорт директори Мончининг фикрича, “бўрилар” учун Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичида “Челси”дан кўра Мадриднинг “Атлетико” клуби хавфлироқ ҳисобланади. Айтиш лозимки, ушбу шуруҳдан шунингдек “Карабах” жамоаси ҳам жой олган.

“Атлетико” гуруҳимиздаги энг кучли рақиб. Бу жамоа ушбу турнирда қандай иштирок этишни яхши билади. Менимча “Челси”дан кўра улар билан бўладиган ўйин қийин кечади. Боиси, улар узоқ йиллардан буён бир мутахассис қўл остида тўп суриб келишмоқда ва уларнинг таркибида камдан-кам ўзгаришлар юз беради”, - дейди Мончи Football Italia нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, “Рома” ҳамда “Атлетико” жамоалари ўртасидаги баҳс бугун Тошкент вақти билан соат 23:45да бошланади.