“Милан” тарихидаги қимматбаҳо трансферлар. Топ-5

23 июнь, 23:17 2006

“Милан” тарихидаги  қимматбаҳо трансферлар. Топ-5

Италиянинг “Милан” жамоаси Европа футболидаги гранд жамоалардан бири саналади. Бироқ “россонерилар” сўнгги йилларда ўзларининг беқарор ўйинлари билан ўз мухлисларини ранжитиб қўймоқда. Клуб бу йил ўз олдига юқори мақсадларни қўйди ва бунинг учун биринчи навбатда таркибга кучли ва янги футболчиларни жалб этишни бошлади. Жумладан, “Бенфика”дан Андре Силва тааклиф этилди. Андрени “Сан Сиро”га олиб келиш учун клубнинг хитойлик эгалари 38 млн евро сарф этишди. Кўпчилик жамоалар учун бу “сариқ чақа”га тенг бўлса, бу трансфер “Милан” тарихидаги энг қимматбаҳо трансферлардан бирига айланди. Қуйида шу муносабати билан “россонерилар” тарихидаги энг қиммат трансферлар бешлиги билан сизларни таништиришга қарор қилдик.

5. Карлос Бакка – 30 млн евро

Карлос Бакканинг “Севилья”даги ажойиб ўйинлари сабаб жамоага таклиф этишган эди. Андалусия клуби сафида икки мавсум давомида 49 та гол киритган Бакка учун “россонерилар” 2015 йил 30 млн евро тўлаган эди. Бироқ ўтган икки йил давомида Бакка ўзидан кутилган ўйинни намойиш эта олмади. Ўтган икки мавсумда бор йўғи 34 та гол киритишга муваффақ бўлди.

4. Алессандро Неста – 30,5 млн евро

Профессионал фаолиятини 16 ёшида бошлаган Неста, “Лацио” клуби тарбияланувчиси саналади. “Бургутлар” сафидаги 9 йиллик фаолиятидан сўнг,  2002 йилда “Милан” сафига кўчиб ўтади. Албатта, ўша вақтда ҳимоячи учун 30 млн евро жуда катта сумма саналар эди. “Россонерилар” сафидаги 10 мавсум давомида 324 баҳсда майдонга тушган.

3. Филиппо Инзаги – 37 млн евро

2001 йил “Милан” 28 ёшли Инзаги учун “Ювентус”га 37 млн евро тўлаган эди. Қайд этиш жоиз, “Пиппогол” лақабига лойиқ кўрилган ҳужумчи “Милан” сафида 11 мавсум тўп сурди ва 126 та гол киритишга муваффақ бўлган.

2. Андре Силва – 38 млн евро

Бундан роса 11 кун кун илгари Андре Силва “Милан” футболчиси сифатида таништирилди. Хитойлик раҳбарлар клубни бу ёзда анча кучайтиришга эришдилар. Бунинг учун улар катта-катта трансферларни ҳам амалга оширишди. Жумадан, португалиялик футболчи 38 млн еврога “Порту”дан сотиб олинди. Португал клуби турли бонуслар сифатида яна икки млн еврога ҳам эга чиқиши мумкинлигини айтиш жоиз. Кўрамиз, 9-рақам эгаси “Милан” афсоналари тўп сурган бу  рақамга муносиб бўла олармикан?

1. Руй Кошта – 42 млн евро

Яна бир португалиялик футболчи. Кошта учун 2001 йилда “Милан” “Фиорентина”га 42 млн евро тўлайди. Қайд этиш жоиз, шундай буён мана орадан 16 йил ўтиб, шу суммага яқин трансфер амалга оширилди. Бироқ Кошта 42 млнга арзигулик иш қилган деган фикрдан йироқман. Боиси, ҳужумкор ярим ҳимоячи учун 5 йилда 11 та тўп камлик қилади.

Шаҳзод Холбоев тайёрлади