521

Иккинчи ярим ўрта вазн тоифасининг IBF чемпионлик камари соҳиби Келл Брук шу йил охирида рингга чиқишни истамоқда.

Боксчининг промоутери Эдди Хирн сўзларига кўра, у мазкур жангда биринчи ўрта вазнда WBO камари соҳиби ҳамда жорий йилда фаолиятидаги сўнгги жангини ўтказишни истаётган Мигель Коттога қарши рингга чиқиши мумкин.

У машғулотларни бошлаб юборди. Ўйлайманки, у ҳозир ўзининг спорт формасини тиклаш учун қайтди. Энди биз ноябрь ёки декабрь ойи бошларига жанг ташкил қилишни режалаштиряпмиз, – дейди Хирн.

Sports.uz 2018