1272 0

26 август куни Лас-Вегасда бокс қоидалари бўйича ташкил қилинган америкалик чарм қўлқоп устаси Флойд Мейвезер ва UFC чемпиони Конор Макгрегор ўртасидаги жанг чипталари сотувидан 55 миллион доллар даромад қилинган, дея хабар беради Bloodyelbow нашри. Ушбу жанг учун 13094 чипта харид қилинган.

Манбанинг ёзилишича, бу билан Мейвезер – Макгрегор жанги энг кассабоп жанглар тарихида иккинчи ўринни эгаллаган. Бу борадаги биринчи ўрин Мейвезер ва Мэнни Пакьяо жангига тегишли. 2015 йил май ойида ташкил қилинган жангдан ташкилотчилар 72 миллион доллар даромад қилишган.

Эслатиб ўтамиз, жанг 10 раунд давом этиб, Мейвезернинг техник нокаути билан якунланган. Бу америкалик боксчи учун фаолиятида сўнгги ва 50-ғалабаси сифатида тарихга муҳрланган. У шу вақтгача 50 жангда 50 ғалабага эришган. Макгрегор эса профессиональ боксда илк марта рингга чиқди.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98