Месси еврокубоклардаги 99-голини урди

13 сентябрь,2017, 08:10 519

Месси еврокубоклардаги 99-голини урди

Хабариингиз бор кеча Каталониянинг “Барселона” клуби ЕЧЛ гуруҳ босқичининг илк турида Туриннинг “Ювентус” клубини қабул қилган ва 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Эътиборлиси, “кўк-анор ранглилар” етакчиси Лионель Месси шу куни рақиб дарвозасига 2та тўп киритишга мувоффақ бўлди. Шу тариқа аргентиналик футболчи ўзининг еврокубоклардаги голлари сонини 99тага етказиб олди.

Таъкидлаш лозимки, бу борадаги энг яхши натижа “Реал” ҳужумчиси Криштиану Роналдуга тегишли. Португалиялик футболчининг ҳисобида 108та гол мавжуд.