747 0

Саккиз вазн тоифасининг собиқ жаҳон чемпиони филиппинлик Мэнни Пакьяо австралиялик Жефф Хорн билан бўладиган реванш жангини Филиппинда бўлишини истмоқда. 38 ёшли боксчининг сўзларига кўра, бу ғояни амалга ошириш учун барча шароитларни яратиб беради.

Аввалроқ жанг 12 ноябрь куни рақибининг ватани Австралияда бўлиши маълум қилинган эди. Аммо кейинроқ Пакьяонинг вакиллари жанг 2018 йилга кўчирилганини айтишган.

Биз жангни Филиппинда ташкил қилиниши учун барча шароитларни яратамиз. Реванш Австралияда бўлмайди, – дея Пакьяонинг сўзларини келтиради Boxing247 нашри. – Бу бизнинг давлатимиз туризмини ижобий таъсир қилиши керак. Президент ҳам бу ғояни қўллаб-қувватламоқда. Шунингдек, мен ҳам сўнгги жангимни шу ерда ўтказишни истайман.

Эслатиб ўтамиз, боксчиларнинг биринчи жанги Австралияда ўтган ва Пакьяо очколар бўйича Хорнга имкониятни бой берган эди.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98