Матьё Месси ва Роналдуни ўзаро таққослади

22 сентябрь, 11:11 787

Матьё Месси ва Роналдуни ўзаро таққослади

Жорий мавсум Лиссабоннинг “Спортинг” клуби шарафини ҳимоя қилаётган “Барселона” клуби собиқ ҳимоячиси Жереми Матьё каталонияликлар ҳужумчиси Лионель Месси ва “Реал” форварди Криштиану Роналдуни ўзаро таққослади. Франциялик футболчининг фикрича бу икки футбол афсоналарининг ўйин услублари турлича ва бир-бириникига асло ўхшамайди.

“Мен Роналду билан шахсан таниш эмасман. Аммо, бу икки футболчи майдонда турлича ҳаракат қилишади ва ўзларининг ўйин услубига эга. Мессини жуда яхши биламан, у ҳақиқатдан ҳам кучли футболчи”, - дейди Матьё ESPN нашрига берган интервьюсида.