Мансур Тўғизбоев тайёрлаган жангчи рақибни ҳайратга солди (фото)

8 август,2017, 10:32 884

Мансур Тўғизбоев тайёрлаган жангчи рақибни ҳайратга солди (фото)

Қирғизистоннинг Иссиқкўл шаҳрида аралаш жанг санъатлари бўйича мусобақа ўтказилди.

Мазкур турнирда 65 килограмм вазн тоифасида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган Отабек Ҳамзаалиев мезбон спортчи Эмилбек Ули Уланга қарши рингга кўтарилди. Кескин ва муросасиз ўтган беллашувда умидли спортчимиз рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмади ва ғалаба қозонди.

– Мазкур беллашувга мен устозим Мансур Тўғизбоев қўл остида жиддий тайёргарлик кўрдим, – дейди Отабек Ҳамзаалиев. – Эмилбек кучли спортчи. Унинг жангларини доимо кузатиб бораман. У билан бўлиб ўтган баҳс мен учун бироз оғир ўтди. Бироқ мураббийимнинг маслаҳатлари ва халқимизнинг менга бўлган ишончи туфайли ғалаба қозондим. Келгуси жангларда ҳам фақат ғалаба учун курашаман.

SPORTS.uz