"Манчестер Юнайтед" уругвайлик футболчисини ватанига қайтариб юборди

12 август, 14:05 861

“Манчестер Юнайтед” клуби ҳимоячиси Гильермо Варела Уругвайнинг “Пеньяроль” клубига кўчиб ўтди.

Таъкидлаш керакки, 24 ёшли уругвайлик футболчи “қизил иблислар” сафига 2013 йил келиб қўшилган эди. Бироқ, кўп ўтмай у “Реал”нинг иккинчи жамоасига, сўнгра эса франкфуртнинг “Айнтрахт” клубига ижарага бериб юборилди.

Маълумот учун, Варела ўзининг профессионал футболчилик фаолиятини айнан “Пеньяроль” клубида бошлаган.