"Манчестер Сити" ўз сафига "Лацио" футболчисини қўшиб олмоқчи

12 октябрь,2017, 10:50 145

Римнинг “Лацио” клуби ярим ҳимоячиси Сергей Милинкович-Савич “Манчестер Сити”нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.

Бир қатор италян нашрларининг ёзишича “шаҳарликлар” 22 ёшли Сербия терма жамоаси аъзосига қишки трансферлар давридаёқ таклиф билан чиқишмоқчи. Эслатиб ўтиш лозимки, бундан аввалроқ “Лацио” президенти Клаудио Лотито Савични 70 миллион еврога сотишни истамагани ҳақида айтган эди.

Маълумот учун, Савич Рим клуби сафига 2015 йил Бельгиянинг “Генк” клубидан келиб қўшилган.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.