Макгрегор: Қария Мейвезерни икки раундда мағлуб қиламан

24 август, 11:37 986

Макгрегор: Қария Мейвезерни икки раундда мағлуб қиламан

Енгил вазнда UFC чемпиони Конор Макгрегор америкали боксчи Флойд Мейвезер бўладиган жангга 100% тайёр эканлигини маълум қилган. Ирландиялик жангчининг сўзларига кўра, рақиб илк раундлардаёқ мағлубиятга учрайди.

Мен 12 раундлик жангга тайёрман, – дея Макгрегорнинг сўзларини келтиради The Mirror нашри. – Бу қарияни батамом “синдираман”. У жуда катта хатога йўл қўйди. Мейвезер менга қарши туриб бера олмайди ва икки раундга бормайди.Қандай усулни қўллашининг фарқи йўқ. Мен жанг қоидаларига жиддий ёндашаман ва тажрибамга суянган ҳолда жанг олиб бораман. Барчаси тамом бўлгандан сўнг унинг бирор марта қўл теккиза олмаганидан кўнглим тушиб кетади. У менинг даражамдаги жангчи эмас. Жангда ғолиб чиқишимга 100% аминман. Шундан сўнг бокс ва аралаш яккакурашлар қироли бўлишим мумкин. Ким менга қарши чиқади? Ғалабадан сўнг 20 сония завқ олиб: "Кейингиси ким?" – дея сўрайман: Шундан сўнг рақиб излайман, чунки мен ҳали жуда ёшман.