МЮ Бэйл билан оғзаки келишувга эришди

938

МЮ Бэйл билан оғзаки келишувга эришди

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Гарет Бэйл яна Англия премьер-лигасига қайтиши ва “Манчестер Юнайтед” либосида тўп суриши мумкин.

Diario Gol нашри тарқатган хабарга кўра манкуанликлар Уэльс терма жамоаси аъзоси билан оғзаки келишувга эришишган. Энди МЮ фақат “қироллик клуби”ни кўндира олса бас.

Маълумот учун, Гарет Бэйл жорий мавсум Ла Лигада жами 5та учрашувда иштирок этди ва ўз ҳисобида 2та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.