Лондондан қайтган паралимпиячиларимизТошкент Халқаро аэропортида қандай кутиб олингани ҳақида фоторепортаж

26 июль,2017, 13:05 857

Лондондан қайтган паралимпиячиларимизТошкент Халқаро аэропортида қандай кутиб олингани ҳақида фоторепортаж

Бугун эрталаб Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида енгил атлетика бўйича паралимпиячилар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатида иштирок этган мамлакатимиз спортчилари тантанали равишда кутиб олинди.

 Нуфузли мусобақанинг диск отиш баҳсларида тажрибали спортчимиз Ҳусниддин Норбеков олтин медални қўлга киритди. У ядро улоқтириш баҳсларида ҳам муваффақиятли иштирок этиб, 14,87 метр натижа билан кумуш медалга сазовор бўлди. 
Чемпионатнинг узунликка сакраш баҳсларида Дониёр Солиев 7,18 метр натижа билан Осиё рекордини янгилаб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди. 
Эркаклар ўртасидаги найза улоқтириш баҳсларида иштирок этган Александр Свечников 71,01 метр натижа билан олтин медални қўлга киритиб, жаҳон рекордини янгилади. Хотин-қизлар ўртасидаги баҳсларда Нозима Қаюмова кумуш медаль билан тақдирланди. 
Хотин-қизлар ўртасидаги ядро улоқтириш баҳсларида қатнашган яна бир атлетимиз София Бурҳонова 14,76 метр натижа билан иккинчи ўринни эгаллади. У диск отиш баҳсларида ҳам ўз маҳоратини намойиш этиб, кумуш медални қўлга киритди.

Манба:uza.uz


 

 

Ўхшаш хабарлар