“Локомотив” 9 йилдан буён “Сўғдиёна”га мағлуб бўлмай келмоқда

12 август, 13:50 245

“Локомотив” 9 йилдан буён “Сўғдиёна”га мағлуб бўлмай келмоқда

Олий Лига 17-тури доирасидаги қизиқарли кечиши кутилаётган беллашувлардан бири Жиззахда ўтади. Унда “Локомотив” “Сўғдиёна” жамоаси меҳмони бўлади. "Локомотив" матбуот хизмати ушбу ўйинга оид маълумотларни тақдим этди. 

Ушбу икки жамоанинг ўзаро ўйинлари тарихига эътибор қаратадиган бўлсак, “Локомотив” ҳамда “Сўғдиёна” шу пайтга қадар миллий чемпионатимиз доирасида 19 бор ўзаро тўқнаш келишган. Учрашувларнинг 14 таси “темирйўлчилар” устунликка эришишган бўлса, 2 таси “Сўғдиёна” фойдасига якунлаган. Яна 3 та баҳсда томонлар муроса кўчасини танлашган.

“Локомотив” мазкур рақиб устидан қозонган энг йирик ғалаба – 2015 йилги мавсумда қайд этилган. Ўшанда тошкентликлар ўз уйида Жиззах жамосини 7:0 ҳисобида таслим этганди.

“Локомотив” “Сўғдиёна”га охирги марта 2008 йилнинг март ойида мағлуб бўлган. Мана 9 йилдирки, “темирйўлчилар” ушбу рақибга мағлуб бўлмасдан келмоқда.