Лэмпард "Челси"га нима етишмаётганини айтди

7 август, 10:25 407

Лэмпард

Лондоннинг “Челси” клуби собиқ ярим ҳимоячиси  Фрэнк Лэмпард “аристократлар” раҳбарияти ва жамоа бош мураббийи Антонио Контенинг олиб бораётган трансфер сиёсатини кескин танқид остига олди.

“Менимча Конте Костанинг кетишидан ва Матичнинг МЮга ўтиб кетганидан ҳафотирга тушмаяпти. Албатта, бунгача бир нечта харидлар амалга оширилди, аммо Конте энди “Челси” билан бирга Чемпионлар лигасида иштирок этади.

Матичнинг “Манчестер Юнайтед”га ўтиб кетганини кўриш бироз ачинарли. Чунки, айнан у ўтган мавсум Канте билан бирга жамоанинг асосий кучига айланган эди. Ишонаманки, Конте раҳбарият билан гаплашади ва ўзига янада кўпроқ футболчи кераклигини тушунтиради. Ҳозир “Челси”га марказий ярим ҳимоячи ва қанот футболчиси керак. Ўйлайманки “аристократлар” яна чемпионлик пойгасида иштирок этишади. Бироқ, улар яна чемпионликни қўлга киритишлари ҳақида гапиришга ҳали эрта”, - дейди Лэмпард Daily Mail нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, “Челси” кеча Англия суперкубогида ҳамшаҳари “Арсенал”га имкониятни бой бериб қўйди.