Криштиану Роналду: ЕЧЛни сабрсизлик билан кутмоқдаман

12 сентябрь, 17:40 486

Криштиану Роналду: ЕЧЛни сабрсизлик билан кутмоқдаман

Испаниянинг “Реал” клуби юлдузи Криштиану Роналду бошланаётган ЕЧЛнинг янги мавсумини сабрсизлик билан кутаётганини айтиб ўтди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

- Мени Испания ФФ ноҳақ айблади. Шунинг учун бир нечта ўйинларни ўтказиб юборишимга тўғри келмоқда. Лекин мен ЕЧЛдаги учрашувларни иштирок этишим мумкин. Шунинг учун мен ушбу турнир тезроқ старт олашини ва майдонга тушишимни сабрсизлик билан кутмоқдаман, - дейди Роналду.

Эслатиб ўтамиз, "қироллик клуби" мазкур мусобақадаги юришини эртага бошлайди. Унда мадридликлар ўз уйларида Кипрнинг АПОЭЛ клубини қабул қилишади.