Коста "Челси" билан судлашмоқчи

12 август, 14:25 647

Коста

Лондоннинг “Челси” клуби ҳужумчиси Диего Коста “аристократлар” билан судлашмоқчи. Айтиш керакки, футболчи ва клуб ўртасидаги низо аллақачон ҳуқуқий масалага айланиб улгурган. Бироқ, бу иш бўйича тўлиқ маълумотлар ошкор этилмаяпти.

Испаниялик футболчининг агенти Рикардо Кардосонинг хабар беришича ўтган ҳафтада унинг мижози ва “Челси” раҳбарияти ўртасида жиддий зиддият келиб чиққан ва шу сабаб Коста энди бу жамоада бошқа ўйнамоқчи эмас. Шунингдек адвокат футболчи билан бирга барча керакли ҳуқуқий механизмларни ишга солиб, бўлиб ўтган ишларда “Челси”ни айбдор қилишмоқчи.