Киммих Германия футбол тарихига ўз номини ёзиб қўйди

277

Киммих Германия футбол тарихига ўз номини ёзиб қўйди

“Бавария” клубида тўп тепаётган Йозуа Киммих Германия терма жамоасининг 2017 йилдаги энг яхши футболчиси деб топилди.

Ижтимоий тармоқларда клуб мухлислари ўртасида ўтказилган сўровномада айнан 22 ёшли футболчи 45,3 % очко йиғиб этакчиликни қўлга олди.

Киммих бу сўровномада ПСЖ футболчиси Юлиан Дракслер ва “Барселона” посбони тер Стеганни ортда қолдирди.

Ўтган мавсум Киммих Германия терма жамоасида Конфедерация кубогини ва “Бавария” таркибида Бундеслигада ғалаба қозонишган.