Кавани Роналду ва ван Нистелройларга етиб олди

19 октябрь,2017, 02:53 351

Кавани Роналду ва ван Нистелройларга етиб олди

ПСЖ ҳужумчиси ЕЧЛ 3-турида “Селтик”ка қарши баҳсда гол киритди. Бу унинг клублар миқёсидаги энг нуфузли турнирда кетма-кет 7-ўйинда киритган голи бўлди.

Уругвайлик футболчи ўтган мавсум сўнггидаги 4 та баҳсда, бу йилги баҳсларда эса 3 та ўйинда гол киритишга эришди.

Шу тариқа, Кавани бу борада айнан шунча кўрсаткичга эга бўлган Криштиану Роналду ва Рууд ван Нистелройларга етиб олди.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.