Каримов саралашдан чиққан теннисчига имкониятни бой берди

6 сентябрь, 22:36 134

Каримов саралашдан чиққан теннисчига имкониятни бой берди

Олдин хабар бериб ўтганимиздек, айни кунларда Сербиянинг Нови Сад шаҳрида “Фьючерс” туркумига кирувчи  эркаклар ўртасидаги турнир давом этмоқда.

Бугун биринчи давра ўйинлари якунига етди. Ўзбекистонлик теннисчи Жўрабек Каримовга бу босқичда хорватиялик Франьо Распудич рақиблик қилди.

1 соат 25 дақиқа давом этган қарама-қаршиликда Каримов саралашдан чиққан рақибига 2:6, 4:6 ҳисобида имкониятни бой берди.

Шу тариқа, 19 ёшли теннисчимиз учун  мазкур турнир якунига етди.