Журналистлар ўртасида мерганлик мусобақаси бўлиб ўтади

20 июнь, 11:15 286

Ўхшаш хабарлар

Журналистлар ўртасида мерганлик мусобақаси бўлиб ўтади

Маълумки, ҳар йили 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни олдидан республикамизнинг турли ҳудудларида оммавий ахборот воситалари вакиллари ўртасида спорт мусобақалари, давра суҳбати, ижодий учрашувлар ташкил этиш анъанага айланган.

Бу йил ҳам Республика техник ва амалий спорт турлари маркази томонидан журналистлар ўртасида пневматик милтиқдан ўқ отиш бўйича мусобақа ташкил этилиши режалаштирилган.

Шу ойнинг 20-23 июнь кунлари мусобақа иштирокчилари рўйхатга олинади. Унда қатнашишни истаган телевединие, радио, босма, интернет оммавий ахборот воситалари шу муддат ичида ўз ходимлари рўйхатини тақдим этишлари керак.

Шундан сўнг иштирокчилар 24 июнь куни 13:00дан 17:00га қадар ўқ отиш бўйича машқларда қатнашиш ҳуқуқига эга бўладилар. 27 июнь куни эса мусобақанинг асосий беллашувлари бўлиб ўтади. Ўша куни соат 11:00да тадбирнинг очилиш маросими ташкил этилади. 28 июнь куни ғолиб ва совриндорлар номига аниқлик киритилиб, мусобақанинг ёпилиш маросими бўлиб ўтади.

Маълумот учун телефон: 223-67-12.

ОАВ иштирокчилар иштирокчилар рўйхатини шу рақамга факс орқали ҳам юборишлари мумкин.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.