Жўрабек Каримов чорак финалда!

210

Жўрабек Каримов чорак финалда!

Истеъдодли  теннисчимиз Жўрабек Каримов Малайзияда Халқаро теннис федерацияси томонидан ўтказилаётган “Фьючерс” туркумига кирувчи турнирнинг жуфтлик баҳсларида хитойлик шериги Аоран Ванг билан чорак финалга  йўл олди.

Жуфтлик баҳcларининг биринчи даврасида  Жўрабек Каримов ва Аоран Ванг япониялик теннисчилар Кен Ониси ва Рёта Танумага қарши кортга чиқди. Қизиқарли ўтган учрашувда рақиб теннисчилардан ҳар тарафлама устун бўлган Жўрабек ва Аоран тандеми 6:2, 6:4 ҳисобида зафар қучди.

Энди улар мусобақанинг чорак финалида Хитой Тайпейи вакиллари Ти Чен ва Жуи-Чен Хунг билан рақобатлашади.

SPORTS.UZ

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.