800 0

Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида бокс бўйича ёшлар ўртасида Осиё чемпионати финал беллашувлари ўз якунига етди.

Мусобақанинг энг оғир вазнли (+91кг) боксчилари иштирокидаги тўқнашувда ўзбекистонлик Жамшидбек Маҳмадалиев қозоғистонлик Дамир Тоибай билан куч синашди.

Жанг якунларига кўра, бир овоздан қозоғистонлик боксчи ғолиб деб топилди ва у Осиё чемпиони деган номга сазовор бўлди. Жамшидбек эса терма жамоамиз ҳисобига тўртинчи кумуш медални қўшиб қўйди.