Жаҳоннинг энг қимматбаҳо дарвозабонларини биласизми?

13 июнь, 14:13 630

Жаҳоннинг энг қимматбаҳо дарвозабонларини биласизми?

Бундан бир неча кун олдин “Манчестер Сити” клуби “Бенфика” жамоаси дарвозабони Эдерсонни ўз сафига қўшиб олди. Хосеп Гвардиола ўзининг ўйин услубига мос келадиган мазкур дарвозабонни қўлга киритиши учун “шаҳарликлар” “Бенфика”га 35 млн фунтни “қуртдек санаб беришди”. Шу вақтга қадар ҳали ҳеч бир посбон учун бунча катта сумма тўланмаган эди ва биз бугун шу муносабати билан сайёрамизнинг энг қимматбаҳо киперлари билан сизларни таништиришни мақсад этдик.

Терма жамоада энг кўп ўйин ўтказган 5 футболчи 

5. Клаудио Браво (Чили) – 17 млн фунт

Клаудионинг АПЛга келиши, унинг учун омадли бўлди дейиш фикридан йироқмиз. Боиси, унинг қўпол ва кулгили хатолари сабаб, “Манчестер Сити” анча-мунча очколарни бой берди. 17 млн фунтлик дарвозабон эса айни дамда заҳира ўриндиғида ўтириш билан “банд”. Тўғри, кубок ўйинлари бундан мустасно.

Адашган қисматлар: “Тоттенхэм” 

4. Давид Де Хеа (Испания) – 18 мл фунт

2011 йил “Атлетико”дан Фергюсоннинг талаби билан 18 млн фунтга ҳарид қилинган Де Хеа ҳалигача “манкунианлар” сафида тўп суриб келмоқда. Ўтган мавсум “Реал” уни қўлга кирита билганида, испаниялик посбоннинг ўрни янада юқорида бўлармиди…

“Олтин тўп”ни топширинг, Роналду 5 та рекорд ўрнатди(Батафсил) 

3. Мануэль Нойер (Германия) – 19 млн фунт

Айни ўша йили эса “Бавария” ўз одатига кўра(асосий рақиблардан футболчи сотиб олиш), “Шальке-04”дан Нойерни ҳарид қилади. Албатта, гельзенкирхенликлар Мануэльнинг трансферидан яхшигина даромад кўрганликлари рост – 19 млн фунт.

2. Жанлуиджи Буффон (Италия) – 33 млн фунт

Бу трансфер амалга ошганига 15 йилдан ошган бўлсада, ушбу рекорд энди янгиландди. Албатта, “Жиджи” ўзи учун сарф этилган миллионларни бир неча баробар ортиғи билан “қайтарган” десак муболаға қилмаган бўламиз.

1. Эдерсон (Бразилия) – 35 млн фунт

Аввало айтиш лозим, Буффон “Ювентус”га ўтиб, энг қиммат посбон бўлганида Италия термаси дарвозасини қўриқлар эди ва “Парма” билан УEФА кубогида ғолиб чиқишга улгурган эди. Эдерсончи? Эдерсон “Бенфика”ни икки бор Португалия чемпионлигини ва бир бор мамлакат кубогини қўлга киритишида муносиб хисса қўшди. Португалия чемпионати элит лигалар қаторига кирмайди. Шундай чемпионатда Эдерсон 4 мавсум ўйнади. Яна шуларнинг ярми ўртамиёна жамоа – “Риу Аве”да ўтган. “Шаҳарликлар”нинг раҳбари Шайх Мансур унинг учун  хотамтойлик қилди ва Гвардиоланинг талабларига “жавоб” берадиган дарвозабон учун рекорд сумма тўлади. Буёғига эса вазиятни кузатамиз… Умид қиламизки, Эдерсонинг бошига Клаудио Бравонинг қисмати тушмайди.

Жаҳондаги энг қимматбаҳо дарвозабон ҳақида нималарни биласиз? 

Шаҳзод Холбоев тайёрлади