ЖЧ-2018нинг чипталари қачондан сотувга чиқиши маълум бўлди

12 сентябрь, 20:40 477

ЖЧ-2018нинг чипталари қачондан сотувга чиқиши маълум бўлди

14 сентябрдан бошлаб ЖЧ-2018нинг финал босқичига чипталарнинг оммавий савдоси бошланади. Бу ҳақда ФИФА расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Шу кундан бошлаб мухлислар ўзлари учун чипталарга олдиндан буюртма беришлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, футбол бўйича 2018 йилги жаҳон чемпионати келгуси йилнинг 14 июнидан 15 июлига қадар Россиянинг Москва, Санкт-Петербург, Қозон, Сочи, Нижний Новгород, Самара, Волгоград, Ростов-на-Дону, Калининград, Екатеринбург ва Саранск шаҳарларида бўлиб ўтади.