ЖЧ-2018 саралаши. Ўтиш баҳсида ўйнайдиган 8 жамоа номи маълум бўлди

11 октябрь, 01:53 859

ЖЧ-2018 саралаши. Ўтиш баҳсида ўйнайдиган 8 жамоа номи маълум бўлди

Европа қитъасида 2018 йилги ЖЧ учун ўтказилган саралаш босқичининг гуруҳ баҳслари якунига етди. 9 та гуруҳуда энг яхши натижага эга бўлган ва гуруҳда 2-ўринни эгаллаган 8 та терма жамоа номи маълум бўлди.

Булар Швеция, Швейцария, Шимолий Ирландия, Дания, Ирландия, Италия, Греция ва Хорватия  термаларидир.

Фақатгина 18 очко тўплаган Словакия термаси “борт ортида” қолиб кетди.

Энди 17 октябр куни Цюрих шаҳрида ФИФА рейтингидаги ўринларга қараб, жамоалар саватчаларга ажратилади ва қуръа ташланади.