Италия ва Испанияда суперкубок соҳиблари аниқланади

13 август, 19:46 545

Италия ва Испанияда суперкубок соҳиблари аниқланади

Бугун Италия ва Испанияда янги мавсум олдидан суперкубок баҳслари ўтказилади.

Римдаги “Stadio Olimpico” стадионида бўладиган баҳсда ўтган мавсум “А” серия чемпиони ва мамлакат кубоги соҳиби Туриннинг “Ювентус” жамоаси “Coppa Italia” финалчиси “Лацио” билан тўқнаш келишади. Аслида “кекса синьора”нинг рақиби ўтган мавсумда иккинчи ўринни қўлга киритган “Рома” бўлиши керак эди, бироқ рақиб сифатида Римнинг бошқа жамоаси “Лацио” танланган.

Италия суперкубоги 2017
13.08.2017 (Тошкент вақти билан)

23:45 “Ювентус” (Турин) – “Лацио” (Рим)


Шунингдек, футбол мухлислари бугун тунда яна битта шоуга гувоҳ бўлишади. Испания суперкубоги учун кечадиган қарама-қаршиликда мамлакат чемпиони “Реал М” “Ноу Камп” стадионида кубок соҳиби “Барселона” билан куч синашади.

Испания суперкубоги-2017
14.08.2017 (Тошкент вақти билан)

01:00  “Барселона” (Барселона) – “Реал” (Мадрид)