Истоминга мағлуб бўлганидан бери Жоковичнинг “дубулғалар”да омади келмаяпти

13 июль, 13:36 689

Истоминга мағлуб бўлганидан бери Жоковичнинг “дубулғалар”да омади келмаяпти

Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Денис Истомин шу йил қишда бўлиб ўтган “Катта дубулға” туркумига кирувчи “Аustralian Open” турнири иккинчи даврасида жаҳоннинг иккинчи ракеткаси(ўша вақтда) Новак Жоковични сенсацион тарзда мағлуб этиб, катта шов-шувларга сабаб бўлган эди.

Жокович чорак финалда тўҳтади 

Эътиборлиси, шундан бери сербиялик теннисчи “катта дубулға” туркумига кирувчи турнирларда чорак финалдан нарига ўта олаётгани йўқ.

Май-июнь ойида бўлиб ўтган “Роланд Гаррос” турнирида Жокович чорак финалда австриялик Доминик Тимга 6:7, 3:6, 0:6 ҳисобида мағлуб бўлган эди.

Кеча эса Уимблдон турнири чорак финалида Томаш Бердих(Чехия)га қарши баҳсда Новак жароҳати сабаб иккинчи сет, иккинчи геймидан сўнг ўйинни давом эттира олмаслигини маълум қилди. Унга қадар эса у илк сетда 6:7 ҳисобида мағлубиятга учраган эди.