Истомин энди қайси турнирда иштирок этиши маълум бўлди

11 сентябрь, 16:49 181

Истомин энди қайси турнирда иштирок этиши маълум бўлди

Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Денис Истомин Туркиянинг Истанбул шаҳрида ташкиллаштириладиган "Челленжер" туркумига кирувчи турнирда иштирок этади.

Истомин мукофот жамғармаси 75 000 АҚШ долларини ташкил этувчи ушбу турнирни асосий тўр баҳсларидан қўшилади.

Ҳамюртимиз илк даврада франциялик Винцент Милльотга қарши кортга чиқади. Ушбу ўйин эртага Тошкент вақти билан соат 12.30 да старт олади.