Истомин Истанбулда курашга киришди

12 сентябрь,2017, 23:46 232

Истомин Истанбулда курашга киришди

Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Денис Истомин Туркиянинг Истанбул шаҳрида старт олган "Челленжер" туркумига кирувчи турнирдаги юришини бошлади.

Ҳамюртимизга илк даврада франциялик Винцент Милльот рақиблик қилди. Илк сетни тай-брэкда 6:7 ҳисобида имкониятни бой берган фаранг теннисчиси шундан сўнг учрашувни давом эттира олмаслигини маълум қилди.

Бунга қадар теннисчилар 58 дақиқа кортда тер тўкишга улгуришган эди. Энди Денисга иккинчи даврада россиялик Роман Сафиуллин рақиблик қилади.

Мазкур беллашув эртага Тошкент вақти билан соат 14.20 да старт олиши режалаштирилган.