Икки атлетимиз Осиё чемпионатида иштирок этади

627

Икки атлетимиз Осиё чемпионатида иштирок этади

Жорий йилнинг 26 ноябрь куни Хитойнинг Гуангдонг провинцияси Донггуан шаҳрида марафон бўйича ХVI Осиё чемпионати ва «Донггуан – 2017» халқаро марафони ўтказилади.

Қитъа чемпионатида иштирок этиш учун бугун, 24 ноябрь куни Ўзбекистон енгил атлетика терма жамоаси аъзолари Андрей Петров ҳамда Марина Хмелевская Хитойга жўнаб кетди.

Ушбу мусобақаларда хитойликлардан ташқари Осиёнинг 22 давлатидан келган 50га яқин профессионал атлетлар қитъа чемпионатида ғолиблик учун куч синашади. «Донггуан – 2017» халқаро марафонида эса 30.000га яқин ҳаваскорлар югуради.

Sports.uz

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.