Ибрагимович АҚШ жамоасига ўтса, MLSдаги энг кўп маош олувчи футболчига айланиши мумкин

16 июль, 09:55 373

Ибрагимович АҚШ жамоасига ўтса, MLSдаги энг кўп маош олувчи футболчига айланиши мумкин

Сўнгги мавсумни “Манчестер Юнайтед”да ўтказган ва чемпионати оҳирида жиддий жароҳат олган Златан Ибрагимович айни дамда ушбу жароҳатини даволаш билан машғул.

Los Angeles Times нашри тарқатган хабарларга кўра АҚШнинг  “Лос-Анджелес Гэлакси” клуби 35 ёшли швециялик тўпурарни ўз сафига қўшиб олмоқчи ва унга йилига 7,7 млн доллар маош таклиф қилмоқда. Агар Златан ушбу таклифни қабул қилса, у ҳолда у MLSдаги энг кўп маош олувчи футболчига айланиши мумкин.

Маълумот учун, айни дамда АҚШ чемпионатида энг кўп маошни “Орландо Сити” аъзоси Кака олади. Бразилиялик футболчининг йиллик 7,2 млн долларни ташкил этади.