IAAF президенти: Гэтлиннинг натижаси ҳайратга арзимайди

7 август, 13:48 171

IAAF президенти: Гэтлиннинг натижаси ҳайратга арзимайди

Халқаро енгил атлетика федерациялари ассоциацияси президенти Себастьян Коу америкалик спинтер Жастин Гэлиннинг Жаҳон чемпионатидаги ғалабасини “энг идеал сценарий” эмас дея баҳолади.

– Мен допинг можароси туфайли икки карра спортдан четлатилган одамнинг Жаҳон чемпионатида бош совринни қўлга киритганидан ҳайратланганим йўқ. Аммо, Гэтлин ушбу мусобақада иштирок этишга тўла ҳақли эди.

Гэтлиннинг ғалабаси – идеал сценарий эмас, аммо шунга қарамай, биз унга ҳурмат кўсатишимиз лозим, – дейди Коу BBC нашрига берган интервьюсида.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.