Ҳумоюн Султонов: Мен 6 ой теннис ўйнамадим

247

Ҳумоюн Султонов: Мен 6 ой теннис ўйнамадим

Хабарингиз бор айни кунларда Республика олимпия захиралари теннис мактаби кортларида мукофот жамғармаси 150 000 АҚШ долларини ташкил этадиган “Таshkent Challenger” турнири давом этмоқда. Ушбу турнирда ҳамюртимиз Ҳумоюн Султонов ҳам иштирок этди ва илк даврадаёқ украиналик Денис Молчановга 6:4, 5:7, 4:6 ҳисобида имкониятни бой бериб, турнирни тарк этган эди.

Мазкур мусобақа расмий сайти эса Ҳумоюн билан кичик интервью ташкил этди.

- Денисга қарши баҳс ҳақида нималар дея оласиз?

- Мен учинчи сетда ҳисоб 4:4 бўлиб турган ва 40:30 гейми ўз фойдамга ҳал этишим мумкин бўлган вақтда вазиятни бой бердим. Ўйлашимча, руҳий жиҳатдан кучсиз эдим.

- Сиз яқинда жарроҳлик амалиётини ўтказган эдингиз, бу ҳам таъсир этдими?

- Ха, мен 6 ой теннис ўйнамадим. Менда тайёргарлик учун бор-йўғи 20 кун бўлди. Менга жисмоний тайёргарлик ва озгина омад етишмади.

- Кейинги режаларингиз қандай?

- Бу мусобақадан сўнг, мен ITF туркумидан ўрин олган Малайзиядаги 2 та Фьючерсда иштирок этаман. Қолганини вақт кўрсатади, Асосийси тикланиб олишдир.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.